Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Россия делегацияси билан учрашиб, стратегик шериклик ва қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилди © Foto: president.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 апрел куни Россия делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Делегацияга Россия Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко бошчилик қилди. Учrашувда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув аввалида меҳмон давлат раҳбарига Владимир Путиннинг саломи ва эзгу тилакларини етказди. Томонлар олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратди.

Иқтисодий ҳамкорлик

Сўнгги пайтларда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар барқарор ўсиб бораётгани таъкидланди. Товар айирбошлаш ҳажми ортиб, саноат кооперацияси доирасида қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шунингдек, маданий-гуманитар алмашинувлар ҳам фаоллашгани қайд этилди.

Айниқса, Ўзбекистонда илк интеграциялашган атом электр станциясини қуриш лойиҳаси ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири сифатида кўриб чиқилди.

Янги йўналишлар

Учрашувда рақамли технологиялар, ёшлар сиёсати ва ахборот соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам қўшма лойиҳаларни ривожлантиришга келишиб олинди.

Теглар

Мавзуга оид