Шавкат Мирзиёев Туркистон шаҳрига етиб борди

Давлат раҳбари бу ерда Туркий давлатлар ташкилотининг «Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш» мавзусидаги норасмий саммитида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев Туркистон шаҳрига етиб борди © prezident.uz

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрига келди. «Ҳазрат Султон» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Карин, Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кушеров ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.

Саммит доирасида туркий давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик, минтақавий алоқалар ва қатор стратегик масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда. Унда иштирок этувчи давлатлар раҳбарлари сиёсий, иқтисодий ва маданий йўналишлардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратади.

Шунингдек, саммит қатнашчилари Туркистон шаҳридаги тарихий ёдгорликлар ва маданий объектлар билан ҳам танишиши режалаштирилган. Туркистон Марказий Осиёдаги муҳим маънавий ва тарихий марказлардан бири ҳисобланади.

Теглар

Мавзуга оид