add

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга боради

Ўзбекистон президенти амалий ташриф доирасида халқаро форумда иштирок этиб, унда нутқ сўзлаши режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 11-12 декабр кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ташриф дастурига мувофиқ, мамлакатимиз етакчиси Туркманистоннинг доимий бетарафлиги эълон қилинганининг 30 йиллиги, Халқаро бетарафлик куни ҳамда 2025 йил «Халқаро тинчлик ва ишонч йили» деб эълон қилинганига бағишланган халқаро форумда иштирок этиши кўзда тутилган.

Шунингдек, Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган тадбирда хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти форумнинг «Тинчлик ва ишонч: барқарор келажак йўлидаги мақсадлар муштараклиги» мавзусидаги ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.

Ушбу саммит доирасида Ўзбекистон президенти қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, 17 ноябр куни Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов ҳузурида бир қатор икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими ўтказилган эди.

Теглар

Мавзуга оид