Logo

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан учрашди

Бишкекдаги музокараларда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан учрашди © Foto: president.uz

Бишкек шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Музокараларда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

94a1c6cd-1c0f-77b8-e794-09147979831d_lists_slider_9565

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар. Жорий йил бошидан буён икки мамлакат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 12%га ошган.

Саноат, энергетика, металлургия, транспорт ва иқтисодиётнинг бошқа устувор тармоқларида йирик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш давом этмоқда.

Учрашувда ўзаро савдонинг ижобий динамикасини сақлаб қолиш, саноат кооперацияси лойиҳаларини жадаллаштириш ҳамда ҳудудлараро алоқаларни фаол давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар алмашинувларни келгусида ҳам кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Етакчилар икки томонлама ва кўп томонлама форматларда ўтказиладиган бўлажак тадбирлар режасини ҳам муҳокама қилдилар.

Теглар

Мавзуга оид