Logo

Шомуродовнинг голи ЖЧнинг энг чиройли голи учун даъвогарлар рўйхатига киритилди

Бугун 10:301 дақиқа

ФИФА томонидан ЖЧ–2026'нинг энг чиройли голи учун сараланган 12 та номзод эълон қилинди. Улар орасида Элдор Шомуродовнинг Конго ДР дарвозасига урган голи ҳам бор.

Шомуродовнинг голи ЖЧнинг энг чиройли голи учун даъвогарлар рўйхатига киритилди © Alex Slitz/Getty Images

Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродов томонидан Конго ДР дарвозасига киритилган гол Hyundai Goal of the Tournament соврини учун номзодлар рўйхатидан жой олди.

Шомуродовнинг Конго ДР дарвозасига урган голи аввалроқ ЖЧ–2026 гуруҳ босқичининг энг чиройли голи деб топилган эди.

Жаҳон чемпионатининг энг чиройли голига даъвогар бўлган 12 номзод:

Элдор Шомуродов (Ўзбекистон) — Конго ДР

Керим Алайбегович (Босния ва Ҳерсеговина) — Қатар

Хулиан Алварес (Аргентина) — Швейсария

Жуд Беллингем (Англия) — Франция

Сидни Кабрал (Кабо Верде) — Аргентина

Эрлинг Ҳоланд (Норвегия) — Бразилия

Вилсон Исидор (Ҳайити) — Марокаш

Элайжа Жаст (Янги Зеландия) — Эрон

Дайзен Маэда (Япония) — Швеция

Килиан Мбаппе (Франция) — Сенегал

Лионел Месси (Аргентина) — Жазоир

Ферран Торрес (Испания) — Аргентина

Ғолиб мухлислар овози асосида аниқланади. Овоз бериш 27-июл куни якунланади. Овоз бериш учун ҳавола: https://play.fifa.com/gott/en/

Теглар

Мавзуга оид