Шота Руставели кўчасида яна 4 та автобус йўналиши ҳаракати қайта тикланади

22 октябрдан Тошкентдаги Шота Руставели кўчасидаги марказий автобус йўлаги (BRT) орқали 2, 18, 45 ва 94-сонли йўналишлар ҳаракати қайта йўлга қўйилади.

Шота Руставели кўчасида яна 4 та автобус йўналиши ҳаракати қайта тикланади

Тошкент шаҳар транспорт тизимини замонавийлаштириш доирасида Шота Руставели кўчасидаги марказий автобус йўлагида ҳаракат яна тикланмоқда.

2025 йил 22 октябрдан бошлаб 2, 18, 45 ва 94-сонли автобуслар ушбу йўлак орқали қатнай бошлайди. Лойиҳа жамоат транспорти учун қулай шароит яратиш, йўлдаги тирбандликларни камайтириш ва ҳаракат хавфсизлигини оширишни мақсад қилади, дейилади Транспорт вазирлиги хабарида.

«Йўловчилар учун автобуслар йўлнинг марказий қисмидаги махсус ажратилган йўлак орқали ҳаракатланади. Шунинг учун платформага фақат белгиланган пиёдалар ўтиш жойлари орқали чиқиш тавсия этилади. Автобус тўлиқ тўхтагандан кейингина эшикка яқинлашиш керак. Ёш болали ота-оналар, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга йўл бериш талаб этилади», дейилади вазирлик эслатмасида.

Ҳайдовчилар учун марказий автобус йўлаги фақат автобуслар ҳаракати учун мўлжаллангани алоҳида таъкидланди. Бу йўлакда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ёки тўхташи қатъиян тақиқланади. Шунингдек, ҳар икки йўналишда ҳам чапга бурилиш ва орқага қайриш мумкин эмас.

Шаҳар ҳокимлигига кўра, BRT тизими Тошкентда жамоат транспорти самарадорлигини оширишнинг муҳим босқичидир. Ушбу лойиҳа орқали аҳоли учун тезкор, хавфсиз ва қулай саёҳат имкониятлари яратилади.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан эҳтиёткорлик, маданиятли юриш ва ҳамкорлик сўралмоқда.

 

 

SEO title

 

Meta description

Теглар

Мавзуга оид