add

Шри-Ланкада дунёдаги энг йирик сапфир намойиш этилди

Кеча 16:411 дақиқа

Шри-Ланкада 3563 каратли «Star of Pure Land» деб номланган сапфир (кўк ёқут) оммага намойиш этилди.

Шри-Ланкада дунёдаги энг йирик сапфир намойиш этилди

Шри-Ланкада жойлашган Ратнапура шаҳрида топилган ва «Star of Pure Land» деб номланган ушбу сапфирнинг оғирлиги 3563 каратни ташкил қилади. Associated Press маълумотларига кўра, тошнинг тахминий бозор қиймати 300–400 миллион доллар атрофида баҳоланмоқда. Сафир 2026 йил январ ойида расман намойиш этилди.

Мутахассислар таъкидлашича, ушбу тошнинг энг муҳим жиҳати — унинг юзасида аниқ кўринадиган «юлдуз» эффекти, яъни астеризмдир. Бу хусусият сапфирнинг эстетик жозибасини ошириш билан бирга, унинг инвестицион ва коллекцион қийматини ҳам сезиларли даражада кўтаради. Шу сабабли «Star of Pure Land» нафақат табиий ноёблик, балки юқори даражадаги актив сифатида ҳам қаралмоқда.

Ратнапура шаҳри асрлар давомида қимматбаҳо тошлар қазиб олинадиган анъанавий марказ ҳисобланади. Янги топилма ушбу ҳудуднинг нуфузини янада ошириб, маҳаллий саноат ва экспорт салоҳиятига ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда. Заргарлик соҳаси вакиллари бу каби йирик топилмалар мамлакат иқтисодиётига валюта тушумларини кўпайтиришда муҳим ўрин тутишини қайд этмоқда.

Шри-Ланка ҳукумати ҳам ушбу воқеани мамлакатни жаҳон қимматбаҳо тошлар бозорида етакчи марказлардан бири сифатида илгари суриш учун имконият, деб баҳоламоқда. Ноёб сапфир халқаро қизиқиш туризм, инвестиция ва экспорт ҳажмларининг ошишига хизмат қилиши кутилмоқда.

Теглар

Мавзуга оид