Си Жинпинг Туркманистонга келиш таклифини қабул қилди

Бугун 17:402 дақиқа

Хитой раҳбари Си Жинпинг Туркманистон билан ҳар томонлама стратегик шерикликни юқори баҳолаб, яқин вақтда ташриф амалга ошиши мумкинлигини билдирди.

Си Жинпинг Туркманистонга келиш таклифини қабул қилди © Foto: Xinhua

Туркманистон президенти Сердар Бердымухамедов Хитой раиси Си Жинпингга Туркманистонга расмий ташриф билан келиш учун таклиф йўллади. Бу ҳақда кеча, 20-май куни ТДХ давлат ахборот агентлиги хабар берди

Маълум қилинишича, бу ташаббус туркман-хитой муносабатларида истиқболли ҳамкорлик йўналишларига янги туртки бериши ва икки давлат алоқалари тарихида янги саҳифа очиши мумкин.

Ўз навбатида, Си Жинпинг таклифни қабул қилиб, жавоб мактубини юборган. Унда у Хитой ва Туркманистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини юқори баҳолашини таъкидлаб, яқин ишчи алоқаларни давом эттиришга тайёрлигини билдирган.

«Сизнинг таклифингиз учун миннатдорлик билдираман ва икки томон учун қулай вақтда Туркманистонга ташриф буюришга тайёрман. Бу масала бўйича икки давлат ташқи ишлар вазирликлари яқин ҳамкорликда иш олиб бориши мумкин», – дейилади хабарда.

Шунингдек, Хитой томони икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни барча соҳаларда чуқурлаштиришни қўллаб-қувватлаши, Хитой–Туркманистон ҳамкорлик қўмитаси эса таклифларни ўрганиб, тегишли шарт-шароитлар яратилганда уларни амалга ошириши қайд этилган.
 
Туркманистон: Тайван Хитойнинг ажралмас қисми

19-май куни Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати баёнот эълон қилиб, Туркманистон яна бир бор Хитой Халқ Республикаси ҳукумати бутун Хитойни вакил қилувчи ягона қонуний ҳукумат эканини тасдиқлаши, Тайван эса Хитой ҳудудининг ажралмас қисми ҳисобланишини билдирганди.

«ОАВ учун маълумот»да қайд этилишича, Туркманистон «ягона Хитой» сиёсатига қатъий амал қилади, Тайван мустақиллигининг ҳар қандай шаклига қарши чиқади, Тайван бўғози икки томони ўртасидаги муносабатларнинг тинч ривожланишини қўллаб-қувватлайди ҳамда Хитой ҳукумати томонидан мамлакатни бирлаштириш бўйича барча саъй-ҳаракатларни маъқуллайди.

Теглар

Мавзуга оид