Синдаров–Гукеш баҳси: шаҳарлар мезбонлик учун рақобатга киришди

Бугун 19:551 дақиқа

Халқаро шахмат федерацияси 2026 йилги шахмат тожи учун ўйинни ўтказиш бўйича аризалар қабул қилишни бошлади ва бир қатор шаҳарлар номзод сифатида кўрилмоқда.

Синдаров–Гукеш баҳси: шаҳарлар мезбонлик учун рақобатга киришди

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) 2026 йилги жаҳон чемпиони унвони учун ўйинни ўтказиш бўйича тендер жараёнини расман бошлади.

Келгуси чемпионлик баҳси амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу ва даъвогар Жавоҳир Синдаров ўртасида бўлиб ўтади.

Мусобақа жорий йилнинг 23 ноябридан 17 декабригача ўтказилиши режалаштирилган. Учрашув 25 кунгача давом этиши мумкин.

Тендер шартлари ва талаблар

Тендерда иштирок этувчи ташкилотчилар молиявий шартлар, жумладан, ҳомийлик, тижорат ва трансляция ҳуқуқларини тақсимлаш бўйича батафсил таклифлар тақдим этиши шарт. Аризаларни қабул қилиш муддати 31 майга қадар давом этади.

Номзод шаҳарлар

Ҳозирда бир қатор шаҳарлар мезбонлик учун даъвогар сифатида кўриб чиқилмоқда. Улар орасида Тошкент ва Самарқанд ҳам бор.

Шу билан бирга, Ҳиндистон ҳам асосий фаворитлардан бири бўлиб, Ченнаи ва Ню-Деҳли шаҳарлари муҳокама қилинмоқда.

Нейтрал майдонлар сифатида Сингапур, шунингдек, шахматга фаол сармоя киритаётган Абу-Даби ва Дубай тилга олинмоқда. Европа шаҳарлари орасида эса Лондон варианти ҳам кўриб чиқилмоқда.

Якуний номзодлар рўйхати май ойи охирида маълум бўлади.

Теглар

Мавзуга оид