add

Сингапур доллари нега Швейцария франкидек кучли бўлиб бормоқда?

BofA таҳлилига кўра, Сингапур доллари глобал хавфдан чекиниш шароитида Швейцария франки каби барқарор ва ҳимояланган валюталар қаторига кира бошлади.

Сингапур доллари нега Швейцария франкидек кучли бўлиб бормоқда?

BofA Securities маълумотларига кўра, Сингапур доллари сўнгги йилларда швейцар франкига ўхшаб, хавфдан қочиш даврларида барқарорлик кўрсатмоқда. Бу ҳолат «Сингапур долларининг швейцариялашуви» деб аталмоқда. Инвесторлар бу валютани тобора кўпроқ ҳимоявий актив сифатида қабул қилмоқда, деб ёзмоқда investing.com.

BofA томонидан таъкидланишича, Швейцария ва Сингапур иқтисодиётлари ва молиявий сиёсатда ўхшаш жиҳатларга эга. Икки давлат ҳам AAA рейтингга, ташқи активларнинг юқори улушига ва глобал молиявий марказ мақомига эга.

Сўнгги 25 йилда USD/SGD ва USD/CHF ўртасидаги корреляция тобора ўсди. Ҳатто CHF фючерслари бўйича спекулятив позициялар ҳам SGD ҳаракатларига мос туша бошлаган. Бу тенденцияда ҳэж-фондлар ва трейдинг жорий операциялар роли ҳам катта бўлган.

Қуйи ўзгарувчанлик ва MAS валюталар сиёсати туфайли SGD’нинг рискка нисбатан тузатилган даромадлари CHF’га яқин бўлиб қолмоқда. Масалан, 2020 йилдан бери SGD’нинг Шарп коэффициенти 24 базис пунктни ташкил қилган, CHF’ники эса — 9 пункт.

Сўнгги молиявий стресс даврларида, жумладан 2008 йилги инқироз ва COVID-19 авж паллага кирганида, SGD аввалга қараганда камроқ қадрсизланди ёки ҳатто мустаҳкамланди. Бугун USD/SGD учун риск-реверсаллар USD/CHF билан ўхшаш даражада шаклланмоқда.

Бироқ фарқлар ҳам мавжуд. Масалан, Сингапур доллари ҳали ҳам захира валютаси бўлишга интилмайди. Унинг акция бозори Швейцарияникидан уч баробар кичик, давлат облигациялари эса икки баробар. Бундан ташқари, маҳаллий пенсия мақсадида чиқарилган қоғозлар бозорда эркин муомалада эмас.

Шу билан бирга, Сингапур молиявий марказ сифатида улкан роль ўйнамоқда. 2024 йил охирида бошқарувдаги активлар 6 трлн SGD’га етди, шундан 77 фоизи хориждан келиб тушган, 88 фоизи эса хорижга инвестиция қилинган.

SGD’нинг реал самарали курсининг сўнгги 26 йилда 33 фоизга ўсиши ва унинг ташқи позицияси, хусусан, NIIP’нинг ЯИМга нисбатан 100 фоиздан юқори бўлиши, ушбу валютани янада барқарор ва ҳимоявий қилмоқда.

Қайд этиб ўтиш керак, Сингапур доллари Бруней доллари билан 1:1 нисбатга эга. Айни пайтда 1 сингапур долларининг қиймати 9270 сўмга тенг.

Теглар

Мавзуга оид

Сингапур доллари нега Швейцария франкидек кучли бўлиб бормоқда? | Vaqt.uz