Сингапур компанияси Ўзбекистондаги кончилик корхонасини сотиб олади
06.08.2025 | 20:202 дақиқа
Сингапурда рўйхатдан ўтган инвестор компания Ўзбекистонда фаолият юритувчи кон-қазиш ва муҳандислик соҳасидаги хусусий корхонани сотиб олишга қарор қилди. Рақобат қўмитаси ушбу битимга расман розилик берди.

Ўзбекистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сингапурда рўйхатдан ўтган «Multinational Mining Group Overseas PTE.Ltd.» компаниясининг «Multinational Mine Group» устав капиталидаги 100 фоиз улушини сотиб олиш бўйича битимни маъқуллади.
Бу битим орқали Сингапурлик инвестор фойдали қазилмаларни қидириш ва муҳандислик ишлари билан шуғулланувчи ўзбек компаниясига тўлиқ эгалик қилиши режалаштирилмоқда.
Маълумотларга кўра, «Multinational Mining Group Overseas PTE.Ltd.» компанияси холдинг компаниялари фаолияти ва корхоналарга инвестициялар киритиш билан шуғулланувчи ташкилот бўлиб, «Multinational Mine Group» МЧЖ ХК эса фойдали қазилмаларни қидириш ва муҳандислик изланишлари соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи ташкилот ҳисобланади.





