«Сити» мухлисларининг ёқимтойи»: Ҳусанов «Манчестер Сити»да март ойининг энг яхши футболчиси деб топилди

Кеча 22:131 дақиқа

Ўзбекистонлик ҳимоячи овоз бериш жараёнида Родри ва Жереми Докуни ортда қолдириб, «шаҳарликлар» сафидаги учинчи шахсий совринини қўлга киритди.

«Сити» мухлисларининг ёқимтойи»: Ҳусанов «Манчестер Сити»да март ойининг энг яхши футболчиси деб топилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов март ойи якунларига кўра жамоанинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расмий баёнот берди.

«Ўзбекистонлик ҳимоячимиз жамоадошлари Родри ва Жереми Доку билан бўлган рақобатда устун келиб, оммавий овоз бериш жараёнида мутлақ ғалаба қозонди. Ҳусанов март ойи давомида ажойиб ўйин кўрсатди ва ўзининг фидокорона, фаол ҳимоя услуби билан “Сити” мухлисларининг ҳақиқий ёқимтойига айланди. Бу унинг 2024 йил ҳисобидан январь ойидаги муваффақиятидан кейинги шундай иккинчи совринидир. «Манчестер Сити»нинг барча ходимлари номидан Қодирни ушбу ютуқ билан табриклаймиз», - дейилади клуб эълон қилган баёнотда.

Абдуқодир Ҳусанов март ойи давомида «шаҳарликлар» сафида учта мусобақа доирасида жами 6 та учрашувда майдонга тушди. Ойнинг энг муҳим воқеаси 22-март куни «Уэмбли» стадионида юз берди: Англия Лига кубоги финалида «Манчестер Сити» «Арсенал»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу ғалаба Ҳусанов учун Манчестер клубидаги илк соврин бўлди.

Бу ўзбекистонлик ҳимоячи учун «Манчестер Сити»даги фаолияти давомида учинчи бор «Ойнинг энг яхши футболчиси» деб топилишидир. У бундан аввал 2025-йил январ ва 2026-йил феврал ойларида ҳам ғолиб деб топилган эди.

Теглар

Мавзуга оид