add

Солиқ қўмитасига янги раҳбар тайинланди

20.11.2025 | 16:093901 Дақиқа

Кадастр агентлиги директори лавозимида ишлаб келган Фаррух Пулатов Президент қарори билан  Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Солиқ қўмитасига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига янги раис тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Президент фармонига мувофиқ, Шерзод Давлятович Кудбиев Солиқ қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди. У мамлакатда урбанизация, уй-жой сиёсатини ривожлантириш ва ипотека бозорини мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган саналган Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш Миллий қўмитасига раҳбар этиб тайинланди.

Шерзод Кудбиев раҳбарлик қилган Солиқ қўмитасига эса Фаррух Жахонгирович Пулатов тайинланди. У тайинловга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигини бошқариб келган.

Маълумот учун, Пулатов меҳнат фаолиятини 2001 йилда Фарғона вилояти прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш бошқармаси бўлими катта инспектори сифатида бошлаган. 2004 - 2018 йилларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида турли лавозимларда ишлаган. 2018 йилдан 2022 йилгача «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси бошқарув раиси, 2022 йилдан Кадастр агентлиги директори лавозимларида фаолият юритган.

Теглар

Мавзуга оид