Logo

Сўровнома: 61 фоиз респондент қарзларини ўз вақтида қайтаришга қийналмоқда

Марказий банк томонидан 5,8 минг киши иштирокида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, жами респондентларнинг 77 фоизи ўзи ёки оила аъзоларидан бирида банк ҳамда банкдан ташқари қарз мажбуриятлари мавжудлигини қайд этган.

Сўровнома: 61 фоиз респондент қарзларини ўз вақтида қайтаришга қийналмоқда

Марказий банк сўровномасида иштирок этган ва қарз мажбуриятига эга бўлган респондентларнинг 61 фоизи кредит ва қарзларини ўз вақтида тўлашда қийинчиликларга дуч келмоқда. Бу ҳақда Марказий банкнинг 2025 йил учун молиявий барқарорлик шарҳида маълум қилинди.

Қайд этилишича, банк томонидан 5,8 минг киши иштирокида сўровнома ўтказилган. Унинг натижаларига кўра, жами респондентларнинг 77 фоизи ўзи ёки оила аъзоларидан бирида банк ва банкдан ташқари қарз мажбуриятлари мавжудлигини қайд этган. Уларнинг 68 фоизи банкдан қарз мажбуриятига эга бўлиб, ушбу респондентларнинг ҳар бешдан бирида банкдан ташқари қарз мажбуриятлари ҳам мавжудлиги аниқланган.

Қарз олиш мақсадлари ва тўлов қобилияти бўйича кутилмалар

Аҳоли томонидан жалб қилинган қарз маблағларининг 20 фоизи уй-жой сотиб олиш ёки таъмирлашга, 18 фоизи автомобил харид қилиш мақсадига йўналтирилган. Шунингдек, қарз мажбуриятига эга респондентларнинг 8 фоизи мавжуд қарзини сўндириш учун янги қарз жалб қилганлигини таъкидлаган.

Жами респондентларнинг 68 фоизида барча қарз мажбуриятлари бўйича ойлик тўлов миқдори 6 миллион сўмдан кам суммани ташкил этмоқда. Қарз мажбурияти мавжуд респондентларнинг 47 фоизи кейинги 6 ой давомида тўлов қобилиятининг яхшиланишини, 42 фоизи эса бу борада ўзгариш бўлмаслигини кутмоқда.

Сўровнома иштирокчиларининг 15 фоизи кейинги 6 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари томонидан қўшимча қарз олишга эҳтиёж борлигини билдирган.

Теглар

Мавзуга оид