«Starship»нинг синов парвози стартга 28 сония қолганда бекор қилинди

Бугун 17:151 дақиқа

Янги авлод «Starship» ракета учирилиши техник муаммо сабаб бекор қилинди, муаммо гидравлик штифт билан боғлиқ экани айтилмоқда.

«Starship»нинг синов парвози стартга 28 сония қолганда бекор қилинди © Steve Nesius / Reuters

«SpaceX» компанияси «Starship»ининг 21-май куни Техасдаги космодромдан ўтказилиши режалаштирилган тест учириши Илон Маск томонидан онлайн трансляция орқали кузатилди. Старт олдидан орқага санаш бир неча марта тўхтатилди ва охир-оқибат учириш 28 сония қолганда техник носозлик сабабли бекор қилинди.

Маскнинг маълум қилишича, носозлик старт минораси стреласини ушлаб турувчи гидравлик штифт тўлиқ йиғилмагани билан боғлиқ бўлган. Агар муаммо бартараф этилса, ракета 22-май куни қайта учирилиши мумкин.
Бу учириш «Starship» учун 12-синов парвози ва янги авлод – V3 версиясидаги илк учириш бўлиши керак эди. Режага кўра, ракета Ернинг ярмини кесиб ўтувчи суборбитал траектория бўйича синов парвозини амалга ошириши кутилган.

NASA ушбу ракета орқали 2028-йилда астронавтларни Ой юзасига қўндиришни режалаштирмоқда.
Аввалроқ SpaceX 2026-йилда IPO ўтказиш учун ариза бергани, бу эса АҚШ биржаси тарихидаги энг йирик IPO бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди.

Теглар

Мавзуга оид