add

Сурхондарёдаги 38,5 млрд сўмлик тендерда қонунбузилиш ҳолати фош этилди

Сурхондарёда ўтказилган тендерда иштирокчи корхона солиқ қарзи ҳақидаги сохта маълумот билан асоссиз четлаштирилгани маълум бўлди.

Сурхондарёдаги 38,5 млрд сўмлик тендерда қонунбузилиш ҳолати фош этилди

Сурхондарё вилоятидаги йирик давлат хариди бўйича қатор қонунбузилиш ҳолатларини аниқлади. Бу ҳақда Куррупсияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, «SurxondaryoQurilishInvest» ДМ буюртмаси асосида Бойсун туманидаги «Ҳонғоронсой» сел сув омборидан насос станцияси ва сув узатиш қувурларини қуриш ишлари учун бошланғич қиймати 38,5 миллиард сўм бўлган тендер эълон қилинган.

Харид комиссияси баённомасига мувофиқ, танловда 36,5 миллиард сўмлик таклиф билан «D.Y.Т.» МЧЖ ғолиб, 38,5 миллиард сўмлик таклиф билан «M.I.Т.» ХК эса захирадаги ғолиб сифатида белгиланган.

Бироқ жараённи ўрганиш чоғида яна бир иштирокчи — «F.» МЧЖ солиқ ҳисоботларига ноқонуний киритилган маълумотлар орқали асоссиз равишда тендердан чиқариб юборилгани маълум бўлди.

Агентлик маълумотига кўра, корхона солиқдан қарздор сифатида кўрсатилган, аммо бу маълумот мутлақо сохта бўлган. Оқибатда компания «Шаффоф қурилиш» ахборот платформасидан текширишсиз четлатилган ва тендерда иштирок этиш имконидан маҳрум қилинган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан кўрилган чоралар асосида давлат хариди тўлиқ бекор қилинди. Ҳозирда тўпланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилиб, айбдорларга нисбатан қонуний баҳо бериш жараёни бошланган.

Агентлик фуқароларни тендер ва давлат харидларида шубҳали ҳолатларга дуч келса, 1253 рақамли Call-марказга мурожаат қилишга чақирди.

Теглар

Мавзуга оид

Сурхондарёдаги 38,5 млрд сўмлик тендерда қонунбузилиш ҳолати фош этилди | Vaqt.uz