add

Тарихий натижа: Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, CAFA-2025 кубогини қўлга киритди

08.09.2025 | 22:5313383

Беллашувнинг ҳал қилувчи голи 120-дақиқада Ҳожиакбар Алижонов томонидан киритилди.

Тарихий натижа: Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, CAFA-2025 кубогини қўлга киритди
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк марта CAFA Nations Cup–2025 турнири ғолиблигини қўлга киритди. Финалда «оқ бўрилар» Эрон термасига қарши майдонга тушиб, қўшимча бўлимларда 1:0 ҳисобида зафар қучди. Икки йил ўтказилган турнирда Эрон миллий жамоаси худди шу ҳисобда ғалаба қозонган эди Беллашувнинг ҳал қилувчи голи 120-дақиқада Ҳожиакбар Алижонов томонидан киритилди. Канотдан узатилган тўпни у боши билан рақиб дарвозасига йўллаб, Ўзбекистонга тарихий ғалаба олиб келди. Ўйин давомида ўзбек термаси бир неча имкониятдан фойдаланолмади. Хусусан, биринчи қўшимча таймда Элдор Шомуродов пенальтидан ишончли гол уриш имкониятини қўлдан бой берди. Шунга қарамай, Темур Кападзе шогирдлари охирги дақиқаларда иродали ўйин кўрсатиб, тарихий натижага эришди. Маълумот учун, бугунгига қадар Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари 16 марта майдонда тўқнаш келган. Уларда Эрон 10 марта ғалаба қозонган, 5 ўйин дуранг якунланган, ўзбек футболчилари эса фақат бир марта – 2012 йилда Теҳронда 1:0 ҳисобида зафар қучган эди. Яъни, бу сафарги ғалаба Эрон устидан Ўзбекистонда қозонилган илк ғалаба ҳам бўлди.

Теглар

Мавзуга оид