Татаристонда дронлар ҳужумидан сўнг нефт станцияси ёниб кетди

23.02.2026 | 15:401 дақиқа

Россиянинг Алметвск шаҳрида 23 феврал куни «Калейкино» нефт узатиш станциясига ҳужум қилингани ҳақида украин манбалари хабар берди. Маҳаллий аҳоли бир қатор портлаш овозларини эшитган, шундан сўнг йирик ёнғин келиб чиққан.

Татаристонда дронлар ҳужумидан сўнг нефт станцияси ёниб кетди

Россия таркибидаги Татаристон ҳудудидаги Алметевск шаҳрида бугун, 23 февралга ўтар кечаси дронлар ҳужумидан сўнг «Калейкино» нефт узатиш станциясида ёнғин чиққан. Бу ҳақда украин манбалари хабар берди.

Маҳаллий аҳоли портлашлар сериясини эшитган, шундан кейин йирик ёнғин юз берган. Унинг тасвирлари қатор Telegram-каналларда эълон қилинган.

photo_2026-02-19_10-57-21

«Калейкино» нефт узатиш станцияси Татаристоннинг Алметевск туманида жойлашган «Транснефт – Прикаме» АЖнинг энг йирик бош нефть узатиш станциясидир. У Ғарбий Сибир, Татаристон, Удмуртия ва Бошқирдистондан келадиган турли сифатдаги нефтни қабул қилади, аралаштиради, ўнлаб резервуарларда сақлайди ва магистрал нефт қувурлари орқали, жумладан Нижнекамск нефтни қайта ишлаш заводи ҳамда экспорт йўналишларига узатади.

Муҳим нефт узатиш станцияси

«Калейкино» нефт «Дружба» қувурига юбориладиган асосий бошланғич нефт узатиш станцияларидан биридир. Алметевск маъмурияти маълум қилишича, шаҳар саноат ҳудудида дрон парчаларининг қулаши оқибатида ёнғин келиб чиққан, жабрланганлар йўқ.

Ўша кеча Белгород шаҳри ҳам оммавий ҳаво ҳужумига учраган. Шаҳарда электр таъминоти, сув таъминоти ва иссиқлик беришда узилишлар кузатилган.

Теглар

Мавзуга оид

Татаристонда дронлар ҳужумидан сўнг нефт станцияси ёниб кетди | Vaqt.uz