add

TBC Кредит ўзини ўзи банд қилганларга 1 дақиқада янги босқичга чиқишга ёрдам беради

Бугун 16:112382 дақиқа

ТБC Кредит ўз бизнесини ортиқча хавотир ва узоқ бюрократик жараёнларсиз ривожлантирмоқчи бўлган барчага кредит бўйича қарорни атиги бир дақиқада олиш имкониятини беради — тўғридан-тўғри иловада, гаровсиз ва ортиқча ҳужжатларсиз.

TBC Кредит ўзини ўзи банд қилганларга 1 дақиқада янги босқичга чиқишга ёрдам беради

 

Гулнора кийим тикади ва ўзи учун ишлайди. Илгари унинг иш жойи ошхонада эди: стол устида андозалар, ёнида эса ўғлининг ўйинчоқлари. Буюртмалари етарли эди, лекин у ривожланишни, олдинга қадам қўйиб, ўз тикув устахонасини очишни хоҳларди.

У кўп марта ижарага жой олиш ҳақида ўйлаган. Аммо ҳар сафар уни «Пулни қаердан оламан? Кредит  олиш — узоқ ва қўрқинчли. Дўстлардан эса қарз олишни хоҳламайман», деган шубҳалар тўхтатарди.

Бу мустақил ишлайдиган кўплаб инсонларга таниш ҳислар. Бухгалтер ҳам, таъминотчи ҳам, сотувчи ҳам ўзингиз бўлсангиз, ҳар бир қадам хавфдек туюлади. Лекин бир куни Гулнора ўзида журъат топди: TBC UZ иловасини очди, TBC Кредит учун ариза қолдирди — ва атиги бир дақиқада жавоб олди.

Энди унинг савдо марказида қулай устахонаси бор. Мижозлари учун қулай, буюртмалар кўп, даромад барқарор. Энг муҳими — энди у ўз ишини ривожлантиришдан қўрқмайди.

 

Нега TBC Кредит — ўзини ўзи банд қилганларни тушунадиган ечим?

Ўз бизнесингизни юритаётганингизда сизда қоғозбозлик ва узоқ чўзиладиган жараёнларга на ортиқча вақт, на ортиқча ресурс бўлади. Сизга кераклиси — оддий, тезкор ва аниқ ечим. TBC Кредит эса айнан шундай ишлайди:

·     Ҳеч қандай гаров, кафиллик ёки даромад ҳақида маълумотлар талаб қилинмайди. Ҳужжат йиғиш, танишларни жалб қилиш ёки мол-мулкингизни хавф остига қўйиш шарт эмас. Ҳаммаси оддий: кредит керак бўлса, ариза топширишнинг ўзи кифоя.

·     Кредит бўйича жавоб атиги 1 дақиқада.  Пулларни қандай сарфлашни дарҳол режалаштириш мумкин.

·     Ҳаммаси илованинг ўзида, уйдан чиқишга ҳожат йўқ. Банкка бориш, навбат кутиш ёки дам олиш кунларисиз. Қаерда бўлишингиздан қатъи назар — кредит ҳар доим қўлингизда.

TBC UZ иловасини юклаб олинг, ариза топширинг ва 1 дақиқада жавоб олинг.

TBC Кредит учун аризани TBC UZ иловасида топширишингиз мумкин. Жавобини 1 митуда оласиз.

Кредит бўйича батафсил маълумот — банкнинг расмий сайтида.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Теглар

Мавзуга оид