add

Темур Кападзе «Навбаҳор» ПФКда бош мураббийи этиб тайинланди

01.12.2025 | 15:465221 дақиқа

Наманган клуби 44 ёшли мутахассис Темур Кападзе билан шартнома имзоланганини ва бугундан «Навбаҳор» ПФКда расман иш бошлаганини маълум қилди.

Темур Кападзе «Навбаҳор» ПФКда бош мураббийи этиб тайинланди

Наманганнинг «Навбаҳор» профессионал футбол клуби Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Темур Кападзени жамоа бошқарувига расман тайинлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълумот берди.

Кападзе раҳбарият билан учрашув чоғида жамоанинг келгуси режалари, тактик йўналиши ва ривожланиш стратегияларини батафсил муҳокама қилгани қайд этилди. Музокаралар натижасида мутахассис клуб билан расман шартнома имзолаб, жамоага раҳбарлик қилишга киришди.

Эслатиб ўтамиз, Темур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоасини Олимпиада ва Жаҳон чемпионатига олиб чиққан мураббий сифатида тарихга кирган.

Теглар

Мавзуга оид