add

Темур Кападзе Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлигидан кетди

Бугун 21:166811

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи ва кейинги ёрдамчи мураббийи бўлиб ишлаган Темур Кападзе терма жамоадан кетди.

Темур Кападзе Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлигидан кетди

44 ёшли мутахассис Темур Кападзе миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Темур Кападзе раҳбариятга лавозимидан озод этиш тўғрисида расмий мурожаат йўллаган ва бу қарорнинг сабаби — бош мураббий сифатида фаолиятни давом эттириш истаги бўлгани айтилган.

ЎФА маълумотига кўра, Кападзега бошқа жамоалардан таклифлар тушган ва у келгусида янги лойиҳа доирасида иш бошлаши кутилмоқда. «Ўзбекистон футбол ассоциацияси Темур Кападзега мамлакат футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун самимий миннатдорлик билдиради ҳамда унинг мураббийлик фаолиятида катта ютуқлар тилайди», — дейилади ташкилот баёнотида.

Маълумот учун, Темур Кападзе 2025 йилнинг январидан 6 октябргача миллий терма жамоани бошқарган. Бу муддат ичида у 9 та ўйин ўтказиб, 5 ғалаба ва 4 дуранг натижасини қайд этган. Октябр ойидан эса у италиялик мутахассис Фабио Каннаваро раҳбарлигидаги терма жамоада ёрдамчи мураббий сифатида иш олиб борган.

Кападзе 2022 ва 2024 йилларда Ўзбекистон U-23 терма жамоасини икки марта Осиё Кубоги финалига олиб чиққан. Унинг раҳбарлигида Олимпия терма жамоаси тарихда илк бор ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олгани ҳам миллий спорт тарихида муҳим воқеа сифатида қайд этилган.

Теглар

Мавзуга оид

Темур Кападзе Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлигидан кетди | Vaqt.uz