add

Тошкент атрофидаги иссиқхоналарда экологик рейдлар давом этмоқда

Кеча 15:45721 дақиқа

3 декабр кунидаги рейдларда Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги 430 та иссиқхона фаолияти текширилган.

Тошкент атрофидаги иссиқхоналарда экологик рейдлар давом этмоқда

Президент топшириғига асосан, Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудларда атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи объектлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш мақсадида 3 декабрь куни йирик рейд ўтказилган. Бу ҳақда Махсус комиссия телеграм каналида эълон қилинди.

Рейд доирасида Зангиота туманида 176 та иссиқхона фаолияти ўрганилиб, профилактик чоралар кўрилган. Текширувларда ҳуқуқ-тартибот органлари ва экологлардан иборат катта гуруҳ иштирок этган.

Тошкент туманида ҳам 20 та иссиқхона текширилиб, қоидаларни бузган 19 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Рейдга бир нечта идоралардан жами 100 дан ортиқ ходим жалб этилган. Қибрай туманида эса 182 та иссиқхона кўздан кечирилиб, ифлосланишнинг олдини олиш бўйича профилактик ишлар амалга оширилган.

Юқоричирчиқ туманида 7 та, Янгийўл туманида эса 45 та иссиқхона текширилган. Янгийўлда 3 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Умумий ҳисобда 430 та иссиқхона фаолияти ўрганилган ва 22 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 25 ноябр куни Президент Шавкат Мирзиёев «Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолаганди. Ҳужжатга кўра, Тошкент шаҳри экологиясини яхшилаш бўйича махсус комиссия тузилган эди.

Теглар

Мавзуга оид