
Тошкент бозорларида тижорий видео/тасвирга олиш пулли бўлди
Тошкент бозорларида реклама мақсадида сёмка қилиш нархи 5 млн сўм этиб белгиланди.

Тошкент бозорлари ва савдо комплексларида тижорий мақсадда видео ёки тасвирга олишнинг бир соати учун 5 000 000 (беш миллион) сўм миқдорида тўлов ундирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими имзолаган қарорда келтирилган.

Тошкент шаҳар ҳокими бозорларда автотураргоҳларида енгил автомобиллар учун янги тўлов тарифларини тасдиқлади. Унга кўра, ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари учун алоҳида, юқорироқ тўлов миқдорлари жорий этилди. Масалан, дам олиш кунлари 3 соатгача сақлаш 25 минг сўмни, 4 соатдан ортиқ вақт эса 50 минг сўмни ташкил этади.
Шунингдек, Тошкентдаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида тижорий мақсадда (видеоролик, реклама ёки клип) суратга олиш учун янги тўлов тартиби жорий этилди. Эндиликда бундай турдаги видео/тасвирга олишнинг бир соати учун 5 000 000 (беш миллион) сўм миқдорида тўлов ундирилади.
Бу чеклов хорижий туристлар ҳамда оммавий ахборот воситаларига татбиқ этилмайди.





