add

Тошкент марказидаги ҳукумат биноси 242 млрд сўмга сотилди

Кеча 12:154931 дақиқа

Бино Автомобил йўллари қўмитасига тегишли бўлиб, қўмита Янги Тошкент шаҳрига кўчиб ўтиши кутилмоқда.

Тошкент марказидаги ҳукумат биноси 242 млрд сўмга сотилди

Бугун, 18 декабр куни Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманидаги Автомобил йўллари қўмитасига тегишли бинонинг аукциони бўлиб ўтди

Унда 242 млрд сўмлик таклиф билан Қобилжон Норбеков ғолиб деб топилди. Ғолиб бу пулни муддатли бўлиб тўлаш орқали тўлайди. 

Автомобил йўллари қўмитаси Янги Тошкент шаҳрига кўчмоқда ва 3 йил ичида бинони тўлиқ бўшатиб бериш мажбуриятини олган. 

Бунда, Янги Тошкент шаҳрида маъмурий бино муддатидан олдин қуриб битказилганда, объект харидорга белгиланган муддатдан олдин топширилади.

Қўмита биноси шаҳар марказида, Ҳамид Олимжон метроси ёнида жойлашган. Бинода барча коммунал хизматлар — сув, газ, электр ва канализация тармоғи мавжуд. Объект 1975 йилда қурилган бўлиб, майдони 1 гектардан ошиқ. 

Аввалроқ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалигининг биноси 182,5 млрд сўмда аукционда сотилган эди. Вазирлик ҳам худди Автомобил йўллари қўмитаси каби Янги Тошкентга кўчиб ўтади.

Теглар

Мавзуга оид