
Тошкент шаҳар ҳокимлиги огоҳлантириш билан чиқди
Об-ҳаво шароитининг ёмонлашуви сабабли ҳокимлик аҳолидан кўчага чиқмасликни сўради.

Бугун, 31 октябр куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги кучли шамол бўлаётгани муносабати билан аҳолига огоҳлантириш билан чиқди. Унга кўра, об-ҳаво шароитининг ёмонлашуви сабабли симларнинг узилиши, дарахтларнинг қулаши ва ҳавода чанг миқдорининг ортиши кузатилиши мумкин.
Ҳокимлик фуқаролардан автомобилларни дарахтлар ва электр узатиш линиялари остида қолдирмасликни, кўчада юришни чеклаш, шаҳар бўйлаб ҳаракатланишда эҳтиёткор бўлишни сўради.
Айниқса, аллергия ёки чанғга сезгир шахсларга уйда қолиш тавсия этилди.
«Ўзингизни, яқинларингизни ва шахсий асранг. Фавқулодда вазиятлар юз берганда қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилинг: 112, 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82», - дейилади хабарда.





