add

Тошкент шаҳри экологияси бўйича махсус комиссия тузилади — Президент фармони

Президент Мирзиёев имзолаган фармонга асосан, пойтахтда экологик вазиятни яхшилаш учун махсус комиссия ташкил этилди.

Тошкент шаҳри экологияси бўйича махсус комиссия тузилади — Президент фармони

25 ноябр куни Президент Шавкат Мирзиёев «Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади. Ҳужжатда жадал амалга оширилиши зарур бўлган бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Фармонга асосан, пойтахтдаги экологик муаммоларни тизимли ҳал этиш мақсадида махсус комиссия тузилди. Ушбу комиссия жамоатчилик ва мутахассислар таклифларини инобатга олган ҳолда, экологик талабларни кучайтириш, ҳаво ифлосланишини камайтириш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ва транспорт ҳамда саноат чиқиндиларини чеклаш бўйича амалий вазифаларни ишлаб чиқади.

komissiya

Махсус комиссия зиммасига белгиланган чораларни назорат қилиш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва жамоатчилик назоратини таъминлаш вазифалари юклатилиши кутилмоқда. Бу орқали Тошкент шаҳрида аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар босқичма-босқич бартараф этилиши режалаштирилган.

Фармонда кўрсатилган чора-тадбирларнинг аксар қисми бутун республикада ҳам амал қилади. Айрим қисмлари эса айнан Тошкент шаҳрининг ўзига хос муаммолари ечимини назарда тутади.

Эслатиб ўтамиз, Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳам 24 ноябр куни ўтган йиғилишда экологик назоратни кучайтириш, ифлослантирувчи объектлар фаолиятини чеклаш, қурилиш меъёрларини қатъийлаштириш ва кенг кўламда кўкаламзорлаштириш каби чоралар зарурлигини таъкидлаган эди. Ушбу таклифлар яқин кунларда Президентга тақдим этиладиган фармон лойиҳасининг асосини ташкил қилиши айтилган.

Теглар

Мавзуга оид

Тошкент шаҳри экологияси бўйича махсус комиссия тузилади — Президент фармони | Vaqt.uz