add

Тошкент вилояти ҳокимлиги Касаба уюшмалари кунини нишонлашга сал кам 400 млн сўм ажратди

250 нафар байрам иштирокчиларига байрам дастурхони ҳамда 25 нафар касаба уюшма фаолларини рағбатлантириш учун эсдалик совғаларига 325 млн см ажратилган.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Касаба уюшмалари кунини нишонлашга сал кам 400 млн сўм ажратди

Тошкент вилояти ҳокимлиги «Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» муносабати билан маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан 397 млн 369 минг сўм ажратди. Тегишли фармойиш вилоят ҳокими Зоир Мирзаев томонидан имзоланган.

Фармойишга кўра, «Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» муносабати билан ўтказиладиган вилоят тадбирида 250 нафар байрам иштирокчиларига байрам дастурхони ҳамда 25 нафар касаба уюшма фаолларини рағбатлантириш учун эсдалик совғалари билан тақдирлаш харажатлари учун 325 млн сўм ажратилган.

Шунингдек, Бош вазирнинг 2025 йил 17-октабрдаги ВМ-20/25-92-сонли топшириқлар баёни ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган сиёсий тадбирида хизмат кўрсатиш учун вилоят ҳокимлиги балансидаги 10 184 DAV YUTONG Т17-автотранспорт воситасига 27 иш куни давомида сарфланадиган ёқилғи маҳсулотлари ҳамда ҳайдовчининг меҳмонхона харажатлари учун 24 млн 381 минг сўм ажратилган.

Вилоят ҳокимлиги ходимларининг эхтиёжини инобатга олиб, ҳокимлик логотипи тушурилган блокнот, папка ҳамда чарм муқовали кундаликлар харид қилиш учун 47 млн 988 сўм ажратилган.

Теглар

Мавзуга оид

Тошкент вилояти ҳокимлиги Касаба уюшмалари кунини нишонлашга сал кам 400 млн сўм ажратди | Vaqt.uz