Logo

Тошкент халқаро молия маркази: Ўзбекистон Қозоғистон муваффақиятини такрорлай оладими?

Пойтахтда бўлиб ўтган Халқаро инвестиция форумида Ўзбекистоннинг иқтисодий келажагига оид муҳим шартномалар имзоланди. Хўш, бу келишувлар оддий одамлар ҳаётига, бозордаги нарх-навога ва энергетика тизимига қандай таъсир қилади? Ўзбекистоннинг янги молиявий маркази нима ва у орқали ҳеч бўлмаганда, Қозоғистон муваффақиятларини такрорлаш мумкинми?

Шу кунларда қаерга борманг, ким билан гаплашманг — ҳамманинг тилида бир гап, бир мавзу: футбол. Миллий терма жамоамиз ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатида майдонга тушди. Кеча эрта тонгдан миллионларни экран олдига михлаб қўйган бу учрашувда терма жамоамиз, афсуски, Колумбияга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ҳамма футболни муҳокама қилаётган айни кунларда эса Тошкент катта бир иқтисодий тадбирга мезбонлик қилди – Халқаро инвестиция форуми.

Тўғри, бу тадбир футбол каби оммавий эмасдир, лекин аниқки, аҳамияти мамлакат ҳаёти учун жуда муҳим. Хўш, бу иқтисодий форумнинг натижалари қандай бўлди, нималарга келишилди? Имзоланаётган шартномалар эртага бозорлардаги нарх-навога, уйимиздаги электр ва газга, одамлар ҳаётига қандай таъсир қилади?

«Fikr vaqti» дастурининг навбатдаги сонида Тошкентда ўтган халқаро иқтисодий форумнинг энг муҳим вазиятларини имкон қадар содда, тушунарли тарзда муҳокама қилдик. Дастур меҳмони — иқтисодчи Шуҳрат Расул.

Теглар

Илёс Сафаров

Илёс СафаровМақолалар сони: 104

Барчаси

Мавзуга оид