Тошкентда 12 та сунъий кўл ва «Дарё бўйи» мажмуаси барпо этилади

Бектемир канали бўйида 187,3 гектар майдонда «яшил белбоғ» яратилади, сайилгоҳлар барпо этилади.

Тошкентда 12 та сунъий кўл ва «Дарё бўйи» мажмуаси барпо этилади

Пойтахтда аҳоли учун қулай шароитлар ва салқин микроиқлим яратиш мақсадида сунъий кўллар сони 12 тага етказилади ҳамда Чирчиқ дарёси ва каналлар бўйлари ободонлаштирилади. Бу ҳақда бугун, 29 апрел куни Президент Шавкат Мирзиёевга гидроэнергетика ва инфратузилма лойиҳалари юзасидан ўтказилган тақдимотда маълум қилинди.

Чирчиқ дарёсининг Тошкент ҳудудидан ўтувчи 16 километр қисмида 306 гектар ер майдонини ўз ичига олган «Дарё бўйи» лойиҳаси амалга оширилади. Бунда қирғоқларни мустаҳкамлаш, яшил ҳудудлар барпо этиш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш ишлари бажарилади. Шунингдек, Бектемир канали бўйида 187,3 гектар майдонда «яшил белбоғ» яратилиб, пиёдалар ва велойўлаклар, ички йўллар, ёритиш тизимлари ҳамда кўприклар қурилади.

Пойтахтда 4 та сунъий кўл ва сув ҳавзаларини ташкил этиш лойиҳаси ҳам тақдимот қилинди. Президент аҳоли учун қулай шароитлар, шаҳарда салқин микроиқлим яратишга бу камлик қилишини қайд этиб, кўллар сонини 12 тага етказишни топширди.

Теглар

Мавзуга оид