add

Тошкентда 18 ноябр куни айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади

Давлат байроғи куни муносабати билан «Ғалаба боғи»дан «Халқлар дўстлиги» саройигача ҳарбий марш ўтказилади. Шу сабаб айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча тўхтатилади.

Тошкентда 18 ноябр куни айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади

Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, 18 ноябр куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинганининг 34 йиллиги муносабати билан ҳарбий бўлинмалар томонидан намойишкорона пиёда юришлар ўтказилади. Тадбир соат 15:00 да «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари билан бошланади.

yol

Ҳарбийлар «Ғалаба боғи» — Ўзбекистон давлат табиат музейи — «Чорсу» бозори — Тошкент цирки — «Халқлар дўстлиги» санъат саройи йўналиши бўйлаб пиёда юриш қилади. Марш якунида сарой майдонида жанговар чиқишлар, ҳарбий чақириқлар ва ҳарбий оркестрнинг дефиле намойиши ўтказилади.

Тадбир муносабати билан соат 15:00 дан 17:00 гача Тошкентнинг қуйидаги марказий кўчаларида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади:

Қорақамиш — Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Сағбон кўчаси бўйлаб КХАЙ — Сағбон кўчалари кесишган чорраҳасигача;

КХАЙ — Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Сағбон кўчаси бўйлаб Нурафшон — Сағбон кўчалари кесишган чорраҳасигача;

Нурафшон — Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Сағбон кўчаси бўйлаб Фаробий — Сағбон кўчалари кесишган чорраҳасигача;

Зарқайнар — Сағбон кўчалари айланма ҳаракатидан, Зарқайнар кўчаси бўйлаб Зарқайнар — Алишер Навоий кўчалари кесишган чорраҳасигача;

Зарқайнар — Алишер Навоий кўчалари кесишган чорраҳасидан, Фурқат кўчаси бўйлаб Фурқат — Ислом Каримов кўчалари кесишган чорраҳасигача;

Фурқат — Ислом Каримов кўчалари кесишган чорраҳасидан, Фурқат кўчаси бўйлаб Фурқат — Бешёғоч кўчалари кесишган чорраҳасигача.

Вазирлик фуқаролардан ноқулайликлар учун узр сўраб, айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилмоқда.

Теглар

Мавзуга оид

Тошкентда 18 ноябр куни айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади | Vaqt.uz