Тошкентда автобус йўлаклари делиниаторлар билан ажратилади

Жамоат транспорти ҳаракатини тезлаштириш мақсадида пойтахтда автобуслар учун ажратилган «А» йўлаклари махсус тўсиқлар билан ажратилиши режалаштирилмоқда.

Тошкентда автобус йўлаклари делиниаторлар билан ажратилади

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини самарали ташкил этиш мақсадида автобуслар учун ажратилган «А» йўлаклари делиниаторлар билан ҳимояланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, ушбу ташаббус автобуслар учун белгиланган махсус йўлакларни аниқ ажратиб кўрсатишга қаратилган. Делиниаторлар йўлдаги махсус чизиқларни жисмоний тўсиқ билан мустаҳкамлаб, бошқа транспорт воситаларининг ушбу йўлакларга кириб кетишини чеклайди.

Мутахассислар фикрича, бу амалиёт жамоат транспорти ҳаракатини анча тезлаштириши мумкин. Чунки кўп ҳолларда енгил автомобиллар автобуслар учун ажратилган йўлакларга кириб кетиши туфайли транспорт оқими секинлашиб қолади.

Ҳозирча мазкур делиниаторлар қайси кўчаларда ўрнатилиши ҳақида аниқ маълумот берилмаган. Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази бу ҳақдаги батафсил маълумот яқин кунларда эълон қилиниши маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентнинг транспорт бош режаси ишлаб чиқилаётгани ҳақида маълумот берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид