Тошкентда иссиқлик таъминоти учун янги тарифлар тасдиқланди

27.10.2025 | 21:441 дақиқа

Иссиқлик таъминоти хизматлари учун тарифлар аҳолига 15 фоизга оширилди.

Тошкентда иссиқлик таъминоти учун янги тарифлар тасдиқланди

Бугун, 27 октябр куни Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков томонидан имзоланган қарорга кўра, «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ қўшма корхонаси томонидан кўрсатиладиган марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун янги тарифлар белгиланди.

Янги ҳисоб-китобларга кўра, аҳоли учун иссиқлик таъминоти хизмати нархи қўшилган қиймат солиғисиз 139 860 сўм/Гкал этиб белгиланди. Шу билан бирга, базавий тариф 711 641 сўм, бюджет ташкилотлари учун 952 797 сўм, бошқа улгуржи хизмат кўрсатувчи ташкилотлар учун эса 342 296 сўм қилиб белгиланди.

Қарор расмий эълон қилинган кундан (27 октябр) эътиборан кучга кириши таъкидланган. Аммо қонунчиликка кўра, коммунал тўловлар нархи ошадиган бўлса, бу ҳақда 15 кун олдин ОАВ орқали хабар берилиши керак.

Теглар

Мавзуга оид