add

Тошкентда қурувчилар дарахтларга қасддан зарар етказаётгани айтилмоқда

Олмазор туманидаги поликлиника таъмири вақтида ёш дарахтлар қурилиш чиқиндилари ва бўёқлар ёрдамида атаялаб зарарланаётгани ҳақида видеомурожаат пайдо бўлди.

Тошкентда қурувчилар дарахтларга қасддан зарар етказаётгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Олмозор тумани Қорақамиш ҳудудида таъмирланаётган поликлиника ортидаги ёш дарахтлар сунъий равишда қуритилаётгани айтилган видео тарқалди. Видео муаллифининг айтишича, таъмир ишлари бир йилдан буён давом этмоқда ва ишлар бошлангандаёқ дарахтларнинг остига қурилиш чиқиндиларини улоқтиришган. Чиқиндилар бир йил ўтиб ҳам тозалаб кетилмаган.

«Ўтган йили декабр ойида усталар бешинчи қаватдаги деразадан ахлатларни улоқтиришганди, ҳали ҳам улоқиришганича ётибди. Дарахтларнинг тагида бетон, чиқинди, цемент қоришиб ётибди 1 йилдан бери. Секин, судралиб ремонт қилишаётгани майли, лекин дарахтларга нисбатан шунчалик хўрлик қилишяптики, билмайман», - дейди видео муаллифи.

Унинг сўзлариа кўра, дарахтларга ёз фаслида қурилишда ишлатиладиган бўёқлар сепилган.

«Ёзда бу дарахтларнинг устига краска сепишган, видеолари олинган. Оппоқ краскани дарахтларга сепишган. Усталарга-ку фарқи йўқ, лекин бунга тегишли ходимлар қарашса мана шу бечора дарахтларга анча яхши бўларди. Ёмғир ёққанининг бу дарахтларга бир тийинлик фойдаси йўқ, чунки атрофи тўла аҳлат. Буларнинг илдизига ҳеч қанақа сув кириб, етиб бормайди», - дейди мурожаатчи.

Эслатиб ўтамиз, 25 октабр куни Тошкентнинг Бобур кўчасида 174 туп дарахт ва буталар кесиб таш эди. Ўшанда гувоҳлар дарахтлар Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Бахтиёр Раҳмоновнинг топшириғига асосан ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан тунги вақтда кесиб ташланганини айтган.

Теглар

Мавзуга оид

Тошкентда қурувчилар дарахтларга қасддан зарар етказаётгани айтилмоқда | Vaqt.uz