add

Тошкентдаги иккита бозор тўлиқ реконструкция қилинади

Кеча 12:552 дақиқа

Пойтахтдаги йирик савдо майдонларини реконструкция қилиш орқали шаффоф савдо, уларнинг қонуний фаолиятини қўллаб-қувватлаш, нақдсиз ҳисоб-китоблар улушини кенгайтириш мақсад қилинмоқда.

Тошкентдаги иккита бозор тўлиқ реконструкция қилинади

Тошкент шаҳрида жойлашган «Наврўз» деҳқон бозори ҳамда «Буз бозор» шохобчаси тўлиқ реконструкция қилинади. Бу ҳақда Мирзо Улуғбек тумани ахборот хизмати хабар берди.

21 январ куни Мирзо Улуғбек туман ҳокими Баҳодир Ғоибназаров, Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари А.А.Урманов, прокурор ўринбосари У.Т.Мамаражабов, Мирзо Улуғбек туман прокурори О.М.Маннанов томонидан бозорлар фаолияти ўрганилган. Ўрганишлар натижасида бозорларни босқичма-босқич рақамлаштириш, савдо жараёнларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар белгилаб олинган.

«Шу билан бирга, бозор ҳудуди тўлиқ реконструкция қилиниб, замонавий инфратузилма асосида қайта ташкил этилади. Бозор ҳудудида махсус вазият маркази ташкил этилиб, бозорнинг ягона «маркази» сифатида барча иқтисодий, молиявий ва назорат жараёнларини мувофиқлаштиради», — дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, лойиҳалаштириш жараёнида бозорларнинг умумий архитектураси ва ички дизайни чуқур таҳлил қилиниб, илғор халқаро стандартлар асосида қайта ишланган. Бу ёндашув савдо субъектларининг қонуний фаолиятини қўллаб-қувватлаш, нақдсиз ҳисоб-китоблар улушини кенгайтиришни мақсад қилади.

«Натижада солиқ базаси кенгайиб, маҳаллий бюджет даромадлари сезиларли даражада ошиши кутилмоқда. Ислоҳотлар, тадбиркорлар учун қулай шарт-шароит яратиш, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган. Мазкур ташаббуслар давлат органлари ва жамоатчилик ўртасида ўзаро ишончни ошириб, шаҳар иқтисодиётининг барқарор ривожланишига хизмат қилади», — дейилган ҳокимлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Vaqt.uz 2025 йил инфляцияси, йил давомида бозорларда нархлар қандай ўзгарганлиги ҳақида мақола эълон қилган эди.

Теглар

Мавзуга оид