add

Тошкентга 17 ноябргача юк машиналари киритилмайди

Пойтахтда 14–17 ноябр кунлари халқаро тадбирлар ўтказилиши муносабати билан юк машиналарининг кириши тўхтатилади. Айрим марказий кўчалар вақт-вақти билан ёпилади.

Тошкентга 17 ноябргача юк машиналари киритилмайди

Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳрида 14–17 ноябр кунлари халқаро тадбирлар ўтказилиши муносабати билан кенг қамровли транспорт чекловлари амал қилиши ҳақида маълум қилди. Унга кўра, ушбу кунларда пойтахтга ҳудудлардан кирувчи юк ташувчи транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Шаҳар марказида эса юк машиналарининг ҳаракатланиши тақиқланади.

Жумладан, 15 ноябр куни соат 14:00 дан 19:00 гача Абдулла Қодирий — Ганга кўприги кесишмасидан тортиб, Абдулла Қодирий, Қорасарой ва Зарқайнар кўчалари чорраҳасигача бўлган ҳудуд ёпилади. Ҳайдовчилар ҳаракатни Себзор ва Нурафшон кўчалари орқали амалга оширишлари мумкин.

Шу куни соат 9:00 дан 19:00 гача Абдулла Қодирий — Қорасарой чорраҳасидан бошлаб, Қорасарой кўчаси бўйлаб Нурафшон — Қорасарой кесишмасигача йўл ёпилади. Транспорт ҳаракати Нурафшондан Себзоргача ҳамда Қорасаройдан кичик ҳалқа йўлигача йўналтирилади.

16 ноябрда соат 10:00 дан 15:00 гача Ислом Каримов — Ботир Зокиров кўчалари чорраҳасидан бошлаб, Ислом Каримов кўчаси орқали Фурқат кўчасигача йўл қисман ва вақтинча ёпилади. Ҳайдовчилар Ботир Зокиров — Алишер Навоий ҳамда Олмазор — Бешёғоч кўчалари орқали ҳаракатланишлари мумкин.

Шунингдек, соат 9:00 дан 15:00 гача Ислом Каримов — Фурқат чорраҳасидан Хадра майдонигача Фурқат кўчасининг иккинчи даражали йўл қисми ёпилади. Ҳаракат Алишер Навоий ва Ислом Каримов кўчаларига йўналтирилади.

Чекловлар сабабли водийдан воҳага ва аксинча ҳаракатланиш Д-012 автомагистрали орқали амалга оширилади.

Теглар

Мавзуга оид

Тошкентга 17 ноябргача юк машиналари киритилмайди | Vaqt.uz