Тошкентга келаётган самолёт қушлар галаси билан тўқнашиб, ортга қайтди

12.09.2025 | 21:202 дақиқа

Самолёт бортида 6 нафар экипаж аъзоси ва 91 нафар йўловчи бўлган.

Тошкентга келаётган самолёт қушлар галаси билан тўқнашиб, ортга қайтди
Бугун, 12 сентябр куни «Уралские авиалинии» авиакомпаниясининг Иркутск - Тошкент йўналиши бўйича парвоз қилаётган самолёти двигателига қушлар келиб урилган. Бу ҳақда Шарқий Сибир транспорт прокуратураси маълум қилмоқда. Қайд этилишича, 12 сентябр куни соат 07:40 да Иркутск шаҳри аэропортида ноодатий авиация ҳодисаси қайд этилган. «Урал авиалиниялари» авиакомпаниясига тегишли A-319 ҳаво кемаси 2719-рейс бўйича Иркутскдан Тошкентга учиш жараёнида двигателига қушлар галаси келиб урилган. Шу сабабли, командир хавфсизликни таъминлаш мақсадида самолётни қайтадан Иркутск аэропортига қайтариш тўғрисида қарор қабул қилган. Самолёт бортида 6 нафар экипаж аъзоси ва 91 нафар йўловчи бўлган. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган, ҳаво кемасига зарар етмаган. Байкал-Ангарск транспорт прокуратураси томонидан парвозлар хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилиниши юзасидан текширув бошлангпан.

Теглар

Мавзуга оид