Товарларни божхона назоратидан ўтказиш учун янги ҳужжат шакллари тасдиқланди

Бугун 17:451 дақиқа

Янги қарор товарлар ва транспорт воситаларини текшириш, омборга жойлаштириш, аниқ ва шаффоф ҳисобга олиш ҳамда назоратни рақамлаштиришга қаратилган.

Товарларни божхона назоратидан ўтказиш учун янги ҳужжат шакллари тасдиқланди

Адлия вазирлиги томонидан «Божхона иши соҳасида қўлланиладиган айрим ҳужжатлар ва ҳисоботлар шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Янги тартибга кўра, товарлар ва транспорт воситаларини божхона назоратидан ўтказиш, уларни омборларга жойлаштириш ҳамда товарлар ҳаракатини ҳисобга олиш жараёнларини аниқ ва шаффоф ҳужжатлаштириш мақсадида бир қатор янги ҳужжат шакллари жорий этилди.

Жумладан:

Товар ва транспорт воситаларини текшириш натижаларини расмийлаштириш учун божхона кўриги далолатномаси;

Жисмоний шахсларнинг қўл юки ва багажларини текшириш бўйича алоҳида божхона кўриги далолатномаси;

Декларант томонидан товарларни божхона расмийлаштирувидан олдин кўздан кечириш ёки ўлчаш учун электрон мурожаатнома;

Юкларни божхона омборига божхона органи ходимининг иштирокида ёки унинг иштирокисиз тушириш бўйича махсус далолатномалар шакллари.

Ҳужжатлар электрон шакллантирилади

Янги жорий этилган ҳужжатлар божхона органларининг ахборот тизими орқали электрон кўринишда шакллантирилади ва расмийлаштирилади. Бу эса божхона жараёнларини рақамлаштириш, ҳужжат айланмасини соддалаштириш ҳамда назоратни самарали ташкил этишга хизмат қилади.

Шу билан бирга, автомобил транспортида юкларни халқаро йўналишларда ташиш фаолияти билан шуғулланувчи божхона ташувчилари учун амалда бўлган айрим талаблар бекор қилинди. Хусусан, божхона ташувчилари реестрига киритиш учун Давлат божхона қўмитасига алоҳида мурожаат қилиш талаби ҳамда ариза шакли амалиётдан чиқарилди.

Теглар

Мавзуга оид