add

Трамп ҳозирча Украинага «Tomahawk» ракеталарини беришни режалаштирмаяпти

Бугун 09:181752

АҚШ президенти ҳозирча Украинага «Tomahawk» ракеталарини бериш имкониятини кўриб чиқмаётганини маълум қилди. Бироқ, у фикрини кейин ўзгартириши мумкинлигини ҳам айтди.

Трамп ҳозирча Украинага «Tomahawk» ракеталарини беришни режалаштирмаяпти

АҚШ президенти Доналд Трамп Украинага «Tomahawk» туридаги қанотли ракеталарни етказиб бериш имкониятини ҳозирча кўриб чиқмаётганини билдирди. Бу ҳақда унинг сўзларини хорижий ОАВлар келтирмоқда.

Палм-Бичдан Вашингтонга парвоз вақтида биринчи рақамли борт саҳнида Оқ уй пулидаги журналистлардан бири ундан Украинага «Tomahawk» ракеталарини бериш бўйича келишув бўлиши мумкинми, деб сўраганда, у: «йўқ, унчалик эмас», — дея жавоб берган

Шу билан бирга, Доналд Трамп ўз фикрини кейин ўзгартириши ҳам мумкинлигини қўшимча қилган.

Аввалроқ Трамп бу масала ҳақида очиқ гапирган эди. Унинг таъкидлашича, Украина президенти Володимир Зеленский Киев ҳарбий арсеналида «Tomahawk» ракеталарини кўришни истайди. Ушбу ракеталарнинг парвози тахминан 2500 километрни ташкил этади — бу Россиянинг ичкари ҳудудларига, жумладан Москвагача бўлган масофани қамраб олади.

Мазкур ғоя 22 октябр куни Трампнинг НАТО бош котиби Марк Рютте билан Оқ уйда бўлиб ўтган учрашувида муҳокама қилинган. Кейин Рютте бу масала кўриб чиқилаётганини ва қарорни АҚШ қабул қилиши маълумотини берган.

Президентнинг сўзлари Украина қуролли кучларининг Донецк областидаги Покровск шаҳрида давом этаётган оғир жанглар ҳақидаги хабарлар фонида янгради. Украина қўмондони Олександр Сирскийнинг маълум қилишича, украин қўшинлари кўп сонли Россия бўлинмаларига қарши турибди.

Сўнгги маълумотларга кўра, руслар шаҳарнинг қарийб 60 фоизини эгаллаб бўлган. Украина эса асосий таъминот йўлларини ҳимоя қилиш учун махсус тайёргарликдан ўтган элита бўлинмалар фронтга йўналтирилган. 

Теглар

Мавзуга оид

Трамп ҳозирча Украинага «Tomahawk» ракеталарини беришни режалаштирмаяпти | Vaqt.uz