
Трамп маъмурияти Байден давридаги 200 минг қочқинни қайта текширмоқда
АҚШ Байден даврида қабул қилинган барча қочқинлар ишини қайта кўриб чиқмоқда — гап 200 минг киши ва уларнинг оиласи ҳақида кетмоқда.

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Байден даврида мамлакатга кириб келган барча қочқинлар ишини қайта кўриб чиқиш тўғрисида фармон берди. NBC News хабарига кўра, 2021 йил 20 январдан 2025 йил 20 февралгача қабул қилинган қочқинларни тўлиқ қайта сўроқ қилиш ва ҳужжатларини қайта текшириш белгиланган.
Бу қарор 200 мингдан ортиқ қочқин ва уларнинг оила аъзолари — турмуш ўртоғи, фарзандлари ва яқин қариндошларига таъсир қилиши мумкин. Хатти-ҳаракатлар шуни кўрсатмоқдаки, агар кимдир қочқин сифатида тан олинмаса, унга берилган статус ҳеч қандай шикоят ҳуқуқисиз бекор қилинади.
Фармонда USCIS хулосаси келтирилган: Байден маъмурияти кўп ҳолларда сифатли сўров ўтказиш ўрнига тезкорлик ва миқдорга урғу берган бўлиши мумкин. Шу боис ҳозирда қайд этиш жараёни қайта кўриб чиқиляпти.
АҚШ қонунчилигига кўра, қочқин статусти ирқ, дин, сиёсий қараш, миллат ёки ижтимоий гуруҳга мансублиги туфайли таъқибдан қочган шахсларга берилади.
Жаҳон ёрдам ташкилотлари эса бу қарорни қоралаб, уни «бир қанча одамларда чуқур хавотир уйғотувчи ва ноаниқлик яратувчи қадам» деб атади. Улар АҚШни халқаро мажбуриятларига риоя қилишга чақирди.
Айни вақтда, Трамп маъмурияти 12 давлат фуқароларининг АҚШга киришини тўлиқ, яна 7 давлат фуқаролари учун қисман тақиқлашни жорий этди. Улар орасида Афғонистон, Эрон, Яман, Ливия, Куба ва Туркманистон каби мамлакатлар бор.





