add

Трамп Россия билан ҳамкор давлатларга қарши санкциялар қўлламоқчи

Бугун 14:06481

АҚШ ҳар қандай мамлакатни Россия билан бизнес қилгани учун жиддий жазолашга тайёр. Рўйхатга Эрон ҳам кириши мумкин.

Трамп Россия билан ҳамкор давлатларга қарши санкциялар қўлламоқчи

АҚШдаги республикачилар Россия билан бизнес ҳамкорлик қилаётган ҳар қандай давлатга қарши санкциялар қўллаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси устида иш олиб боришмоқда. Санкцияга тушадиганлар орасида Эрон ҳам бўлиши мумкин, деган Трамп Reuters агентлигига берган интервюсида.

«Бу ташаббусни меники. Агар бирор давлат Россия билан бизнес алоқаларини олиб борса, у ҳолда унга нисбатан жуда жиддий санкциялар жорий қилинади», — деди Трамп журналистларга.

Таҳлилчиларга кўра, қонун лойиҳасида айни пайтда Россия билан яқин иқтисодий муносабатда бўлган давлатлар, жумладан Эрон ҳам бор. Қўшма Штатлар ҳукуматининг расмий вакили Марко Рубио 13 ноябр куни берган баёнотида АҚШ аксилроссия санкцияларининг амалдаги имкониятларини деярли ишлатиб бўлганини айтган эди.

Шу билан бирга, Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков 16 ноябр куни журналист Павел Зарубинга берган маълумотида, Москва ва Вашингтон Аляскадаги келишувлар асосида Украина бўйича музокараларни давом эттираётганини айтди. Унга кўра, Будапештдаги учрашув кечиктирилганига қарамасдан, АҚШ ва Россия етакчилари ўртасида учрашув ташкил этиш бўйича мулоқотлар тўхтамаган.

АҚШнинг санкциялар сиёсати жаҳон геосиёсий вазиятига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Янги қонун лойиҳаси қабул қилинса, глобал савдо ва дипломатик муносабатларга катта ўзгаришлар кириши мумкин.

 

Теглар

Мавзуга оид

Трамп Россия билан ҳамкор давлатларга қарши санкциялар қўлламоқчи | Vaqt.uz