Трамп тирик ва соппа соғ: расмийлар унинг ўлими ҳақидаги миш-мишларни рад этди

30.08.2025 | 20:003 дақиқа

АҚШ президенти Доналд Трампнинг саломатлиги ёмонлашгани ва ҳатто вафот этгани ҳақидаги миш-мишларга расмий изоҳ берилди: «Унинг аҳволи яхши, бугун голф ўйнайди».

Трамп тирик ва соппа соғ: расмийлар унинг ўлими ҳақидаги миш-мишларни рад этди
Трампнинг сўнгги беш кун давомида омма олдида кўриниш бермагани ва ўрнини вице президент Жей Ди Вэнс босиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлардан сўнг, АҚШнинг юқори лавозимли амалдори унинг саломатлиги яхши эканини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, у Доналд Трампни бугун эрталаб голф ўйнаш учун кетаётганида кўрган. Бу ҳақда Axios нашри хабар берди. «Трампнинг ишлари ҳаммаси жойида. У яхши ҳолатда», — деган манба. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Трампнинг қўлларидаги ғалати қорайишлар, кейинги кунларда омма олдида видеоларда кўринмай қолгани ва вице президент Жей Ди Вэнснинг «президентликка тайёрман» дея баёноти фонида АҚШ раҳбарининг соғлиги ёки ҳаётига доир шубҳаларга пайдо бўла бошлаган эди. Қатор фойдаланувчилар унинг ўлими ёки оғир касаллиги ҳақида тахминлар юритган, баъзилар эса ҳукумат соғлиқ ҳолатини яшираётганини иддао қилган. Мана шу шов-шувлардан сўнг, Оқ уйга яқин манбалар президент ҳақида расмий маълумот беришга мажбур бўлди.

Теглар

Мавзуга оид