add

Туркия ва Буюк Британия водородли поездлар ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилади

Анқарада бўлиб ўтган Туркия–Буюк Британия темир йўл форумида икки давлат водородли поездлар ишлаб чиқариш ва ривожлантириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзолади.

Туркия ва Буюк Британия водородли поездлар ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилади

Имзоланган меморандумга кўра, икки давлат ўртасида техник ҳамкорлик, лойиҳа режалаштириш ва ишлаб чиқариш жараёнларини мувофиқлаштириш учун махсус мулоқот механизми яратилади.

Буюк Британиянинг Анқарадаги элчиси Жилл Моррис ушбу ташаббус икки давлат ўртасидаги амалий ҳамкорликни ифода этишини таъкидлаб, Туркиянинг НАТОдаги иттифоқдоши ва G20 аъзоси сифатида стратегик аҳамиятга эга эканини қайд этди. Унинг таъкидлашича, икки давлат ўртасида ҳозирда 28 млрд фунтлик товар айирбошлаш амалга оширилмоқда ва бу кўрсаткич ўсишда давом этмоқда.

Туркия Инфратузилма инвестициялари бошқармаси раҳбари Ялчин Эйигун мамлакатнинг темир йўл соҳасидаги тарихий тажрибасини таъкидлар экан, Лондондан Хитойгача бўлган тармоқда Туркиянинг геосиёсий аҳамияти катта эканини айтди. У Зангезур коридори ҳам айнан мана шу стратегик йўналишдаги муҳим лойиҳа эканини ва у Озарбойжонгача боғланишини маълум қилди.

Форумда, шунингдек, Буюк Британиянинг кўмагида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар ҳам тилга олинди. 300 км узунликдаги, 4 йирик шаҳарни боғловчи тармоқ нафақат йўловчи, балки савдо поездлари учун ҳам хизмат қилади.

Туркия барча шаҳарларни темир йўл тармоғи орқали боғлашни мақсад қилмоқда. Бу лойиҳалар нафақат инфратузилма, балки мамлакат тараққиётининг асосий тамал тоши экани таъкидланди.

Теглар

Мавзуга оид

Туркия ва Буюк Британия водородли поездлар ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилади | Vaqt.uz