"Ucell компанияси, бозорнинг бошқа иштирокчилари каби, август ойида янги ҳимоя тизимига тўлиқ уланди"

23.10.2025 | 17:001 дақиқа

2025-йил 1-августдан 20-октябргача Ucell'нинг рақамларни алмаштиришга қарши “антиспуфинг” филтрлаш ва ҳимоя тизими маҳаллий банклар, компаниялар ёки танишлар номидан келаётгандек кўринган 349 829 та сохта рақам ва телефон фирибгарлик уринишларини чеклади. Бу мамлакат барча мобил алоқа компаниялари иштирок этадиган тармоқ стандарти ва қўшма дастур ҳисобланади.

"Ucell компанияси, бозорнинг бошқа иштирокчилари каби, август ойида янги ҳимоя тизимига тўлиқ уланди"

Ucell компанияси, бозорнинг бошқа иштирокчилари каби, август ойида янги ҳимоя тизимига тўлиқ уланди. Барча синовлардан муваффақиятли ўтди. 2025-йил сентябр ойининг бошидан бошлаб Ucell тармоғида халқаро қўнғироқларни филтрлаш доимий режимда ишлаяпти.

Умумий тизимда иштирок этишдан ташқари, Ucell ўзининг ҳимоя технологияларидан ҳам фойдаланади. Компанияда қўшимча дастурий филтр мавжуд бўлиб, у Ucell абонентлари томонидан амалга оширилаётган халқаро қўнғироқларни таҳлил қилади ва шубҳали уланишларни ажрата олади.

Яратилган кўп босқичли ҳимоя Ucell овозли алоқасининг юқори ишончлилигини таъминлайди.

Маълумот учун:

Ўзбекистонга халқаро қўнғироқлар ягона нуқта: “Ўзбектелеком” АК Бош коммутация маркази орқали келади. Айнан шу ерда ҳар бир халқаро чақирувни мобил алоқа оператори тармоғига ўтказишдан олдин текширадиган замонавий филтрлаш тизими жорий этилган.

Чет элдан келадиган ҳар бир қўнғироқ автоматик равишда текширилади: агар рақам ҳақиқатан ҳам чет элдаги абонентга тегишли бўлса, қўнғироқ ўтказилади. Агар рақам Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлса-ю, аммо “халқаро қилиб кўрсатса” - у чеклаб қўйилади.

Бундай текширув абонентларни рақамларни сохталаштириш ва гўёки маҳаллий банклар, компаниялар ёки танишлардан келаётган қўнғироқлар орқали амалга ошириладиган телефон фирибгарлигидан ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Реклама

Мавзуга оид