«Ucell»нинг 30 йиллиги: энг содиқ абонентларга совғалар

17.02.2026 | 17:003 дақиқа

1996 йилда Самарқандда илк таянч станцияси ишга туширилганидан то бугунги кунгача бутун Ўзбекистон бўйлаб 10,9 миллиондан ортиқ абонентга эга бўлган компания барқарор ривожланиш ва технологик тараққиёт йўлини босиб ўтиб, миллионлаб фойдаланувчиларнинг ишончини қозонди.

«Ucell»нинг 30 йиллиги: энг содиқ абонентларга совғалар

Юбилей йилида «Ucell» компанияси ўн йиллар давомида бренд билан бирга бўлиб, оператор фаолиятининг дастлабки йиллариданоқ унинг мобил алоқа хизматини танлаган энг содиқ мижозларига чуқур миннатдорчилик билдирмоқда.

 

Энг содиқ мижозлар билан учрашув

16 феврал куни «Ucell» марказий савдо офисида компаниянинг 30 нафар энг содиқ абонентлари — операторнинг илк мижозлари билан тантанали учрашув бўлиб ўтди. Тадбир самимий ва байрамона кайфиятда ўтди, унда меҳмонлар «Ucell» билан боғлиқ шахсий ҳикоялари ва кўп йиллик ҳамкорлик хотиралари билан ўртоқлашдилар. Ишонч ва садоқат учун миннатдорчилик рамзи сифатида компания учрашувнинг ҳар бир иштирокчисига «iPhone 17 Pro» смартфони ҳамда бир йил муддатга мўлжалланган компаниянинг премиум тарифини совға қилди. Ушбу совғалар бирга ўтказилган йиллар учун миннатдорчиликнинг тимсоли бўлди.

 

Андрей Шишковский, «Ucell» бош директори:

«Ucell» учун 30 йил бу энг аввало ишонч тарихи. Ўн йиллар давомида ҳаётларининг энг муҳим дақиқаларида Ucell алоқасини танлаган миллионлаб инсонларнинг ишончи. Брендимизга содиқ қолгани учун ҳар бир абонентга чин дилдан миннатдормиз. Юбилей йили — бизга бошидан бери ҳамроҳ бўлганларга ташаккур айтиш, компаниямизнинг янада ривожланиш, янги технологияларни жорий этиш ва абонентлар билан бирга бўлишга бўлган интилишини тасдиқлаш имкониятидир».

 

Бутун мамлакат бўйлаб абонентларга совғалар

Бундан ташқари, бутун мамлакат бўйлаб бир ярим мингдан зиёд содиқ «Ucell» абонентлари ҳис-туйғуларини баҳам кўриш ва рақамли имкониятлардан чекловсиз фойдаланиш учун бир йил давомида интернетдан бепул фойдаланиш имкониятини совға сифатида қўлга киритадилар.

 

«Ucell» маркетинг бўйича раҳбари Андрей Шадрин:

«Абонентлар — компаниямизнинг асосий бойлигидир. Айнан шу сабабли, юбилей йилида биз кўп йиллар давомида «Ucell» билан бирга бўлган энг содиқ мижозларимизга алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчимиз. Бу совғалар шунчаки эътибор белгиси эмас, балки ишонч ва узоқ йиллик ҳамкорлик йўли учун миннатдорчилик рамзидир. Биз ҳар бир инсон учун алоқани қулай, арзон ва сифатли қиладиган маҳсулот ва хизматлар яратишни давом эттирамиз».

 

Тармоқ сифатининг халқаро эътирофи

«Ucell» ўзининг 30 йиллик юбилейида мобил тармоқларнинг тезлиги ва сифатини таҳлил қилиш соҳасида жаҳон етакчиси бўлган «Ookla®» компаниясидан бир вақтнинг ўзида иккита асосий халқаро мукофотни қўлга киритди:

• Энг тез мобил тармоқ «Ўзбекистондаги энг тез мобил интернет»;

• Энг яхши мобил тармоқ — «Ўзбекистондаги энг яхши мобил тармоқ»

Ушбу мукофотлар ҳар куни «Ucell» алоқасидан фойдаланаётган 10,9 миллиондан ортиқ абонентнинг ҳақиқий фойдаланувчи тажрибасини акс эттиради.

 

30 йил ва барчаси энди бошланмоқда

«Ucell»нинг 30 йиллик тарихи — бу миллионлаб қўнғироқлар ва хабарлар, минглаб амалга оширилган лойиҳалар ва энг муҳими, шу йиллар давомида компанияни танлаб келган одамлардир. Юбилей йилида абонентларни яна кўплаб кутилмаган совғалар кутмоқда, олдинда эса янги технологиялар, янги стандартлар ва янги уфқлар мавжуд.

 

«Ucell» компанияси ҳақида

«Ucell» — GSM, UMTS, LTE ва 5G стандартларида алоқа хизматларини кўрсатувчи Ўзбекистондаги етакчи мобил алоқа операторларидан бири. Компанияга 10,9 миллиондан ортиқ абонент ишонч билдирган. Мобил оператор мамлакатни рақамли ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли инфратузилма лойиҳаларини фаол амалга оширмоқда ва юқори сифатли алоқа ҳамда замонавий рақамли хизматларни таъминлаш орқали Ўзбекистон келажагига изчил сармоя киритмоқда.

 

*«Ucell» Ўзбекистондаги «Ookla®» Энг тез мобил тармоқ ва Энг яхши мобил тармоқ мукофотлари соҳиби. Оокла® компаниясининг «Speedtest» мукофотлари маълумотларига кўра, 2025-йилнинг иккинчи ярми, Ўзбекистон. «Speedtest Intellegence®» маълумотларининг 2025 йил иккинчи ярим йиллиги таҳлили асосида (2025 йил III–IV чораклар). «Ookla®» савдо белгиларидан ҳуқуқ эгасининг лицензияси ва рухсати билан фойдаланилган.

 

Реклама ҳуқуқи асосида.

Теглар

Мавзуга оид