add

Украина Каспий денгизда Россия кемаларига зарба берганини иддао қилмоқда

Кеча 18:193961 дақиқа

Украина қуролли кучлари махсус операция кучлари Каспий денгизида Россияга тегишли икки ҳарбий юк ташувчи кемани нишонга олди. Айтилишича, операцияда маҳаллий қаршилик ҳаракати ҳам иштирок этган.

Украина Каспий денгизда Россия кемаларига зарба берганини иддао қилмоқда

Каспий денгизида Украина Қуролли кучлари махсус операция кучлари Россияга тегишли икки та ҳарбий юк ташувчи кемани нишонга олганини маълум қилди. Украина томонига кўра, ушбу кемалар Россия ва Эрон ўртасида ҳарбий техника ҳамда қурол-яроғ ташишда иштирок этган.

УҚК махсус операция кучлари Telegram орқали тарқатган маълумотга кўра, операция маҳаллий қўзғалончилар ҳаракати сифатида таърифланган «Қора учқун» гуруҳи билан ҳамкорликда амалга оширилган. Ҳаракат вакиллари Россия кемаларининг ҳаракат йўналишлари ҳамда ташилаётган юклари ҳақида аниқ разведка маълумотларини тақдим этган.

Маълум қилинишича, нишонга олинган кемалар орасида «Композитор Рахманинов» ва «Аскар-Сарижа» номли кемалар бор. Украина томони ушбу кемалар Россия томонидан ҳарбий мақсадларда қўлланилгани ва улар АҚШ санкциялари остида эканини таъкидламоқда. Айтилишича, мазкур кемалар Россия ва Эрон ўртасида ҳарбий юк ташиш занжирида муҳим бўғин ҳисобланган.

ВСУ махсус операция кучлари баёнотида бундай амалиётлар Россия армиясининг ҳужумкор салоҳиятини заифлаштиришга қаратилган асимметрик чоралар сифатида баҳоланган. Қайд этилишича, денгиз йўллари орқали ҳарбий таъминотни бузиш фронт ортидаги логистикага жиддий зарба бериши мумкин.

Россия томони ҳозирча ушбу хабарга расмий муносабат билдирмади.

Теглар

Мавзуга оид