add

Ургутда ҳоким ёрдамчиси ва адвокат пора билан қўлга тушди

Бугун 13:352451

Самарқанд вилояти Ургут туманида 61 млн сўмлик камомад ишини «ёпиб бериш» эвазига пора олган ҳоким ёрдамчиси ва адвокат ушланган.

Ургутда ҳоким ёрдамчиси ва адвокат пора билан қўлга тушди

Самарқанд вилояти прокуратураси Ургут туман тиббиёт бирлашмасида аниқланган 61 миллион сўмлик камомад юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди.

Тергов жараёнида аниқланишича, тумандаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси мазкур ишда гумонланувчи шахсларга ёрдам бериш баҳонасида пора талаб қилган. У жиноят ишини «ижобий ҳал қилиб бериш» эвазига 2 500 АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланган.

ДХХ маълумотларига кўра, ҳоким ёрдамчиси пулларни маҳаллий адвокатлик бюроси адвокатига етказиб беришни режалаштирган. Тезкор тадбир давомида ушбу адвокат ҳам 2 500 долларни олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Терговда аниқланишича, адвокат мансабдор танишлари орқали жиноят ишини гумонланувчи фойдасига тугатишни ваъда қилган. Шу сабабли икки шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора олишда ёрдамчилик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Маълум бўлишича, ҳоким ёрдамчиси илгари 167-модда, адвокат эса 168-модда билан судланган бўлган. Шундан келиб чиқиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар улар ўз хатоларидан хулоса чиқармаганини таъкидлади. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Теглар

Мавзуга оид

Ургутда ҳоким ёрдамчиси ва адвокат пора билан қўлга тушди | Vaqt.uz