Logo

Уй-жой учун ипотека: қайси банклар энг паст фоизли кредитларни таклиф қилмоқда?

Бугун 10:372 дақиқа

2026-йил 13-июл ҳолатига кўра, аҳоли учун ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкаси эълон қилинди.

Уй-жой учун ипотека: қайси банклар энг паст фоизли кредитларни таклиф қилмоқда? © istock

Ўзбекистон Марказий банки 2026-йил 13-июл ҳолатига кўра, банкларнинг аҳоли учун ажратадиган ипотека кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкаларини эълон қилди.

Маълумотларга кўра, ипотека кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкаси ўтган ҳафтага нисбатан ўзгаришсиз қолиб, 22,1 фоизни ташкил этган.

Энг паст ипотека фоиз ставкасини 20,5 фоиз билан «OFB» таклиф қилмоқда. Шунингдек, «Aloqabank»да ипотека кредити 20,6 фоиз, «Asaka bank»да 20,9 фоиз, «Milliy bank» ва «SQB»да 21,1 фоиз, «Agrobank»да эса 21,3 фоиздан ажратилмоқда.

«Ipoteka bank» ипотека кредитларини 21,8 фоиздан, «Hamkorbank» 22,0 фоиз, «BRB» 22,8 фоиз, «Infinbank» 22,9 фоиз, «Xalq banki» 23,1 фоиз ҳамда «Trastbank» 23,6 фоиз ставкада таклиф этмоқда.

Юқорироқ фоиз ставкалари қаторидан «Asia Alliance Bank» 23,7 фоиз, «Turon bank» 24,1 фоиз, «Ipak yo‘li bank» 24,4 фоиз, «Mikrokreditbank» 24,5 фоиз кўрсаткич билан ўрин олган.

Энг юқори ипотека фоиз ставкалари «Kapital bank» ва «Apex bank»да бўлиб, ҳар иккисида ҳам ипотека кредитлари 25,0 фоиз ставкада таклиф этилмоқда.

photo_2026-07-18_10-37-05



Маълумот учун, 5 ойида Ўзбекистонда 21,5 мингдан ортиқ фуқарога ипотека кредитлари расмийлаштирилди. Шу билан бирга, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш учун давлат томонидан 622,8 млрд сўмлик субсидиялар тўлаб берилган.

Эслатиб ўтамиз, 2026-йил 1-июлдан Ўзбекистонда «Мақсадли ипотека омонати» механизми тажриба-синов тариқасида жорий этилди. Янги тартибга кўра, ипотека кредити бўйича субсидия ажратиш ҳақида ижобий хабарнома олган фуқаролар ихтиёрий равишда тижорат банкида махсус ипотека омонатини шакллантиради.

Теглар

Мавзуга оид