add

Uzauto Motors 9 ойда 1,3 трлн сўм солиқ тўлади

Бугун 12:252341

Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш корхоналари томонидан тўланган солиқлар ва уларга берилган солиқ имтиёзлари миқдори маълум қилинди.

Uzauto Motors 9 ойда 1,3 трлн сўм солиқ тўлади

2025 йилнинг январ–сентябр ойларида ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи 59 732 та юридик шахс томонидан 67,9 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, бу даврда ишлаб чиқариш корхоналарининг товар айланмаси 665,5 трлн сўмни ташкил этган. Шунингдек, уларга 33,7 трлн сўмлик солиқ имтиёзлари берилган.

Умумий солиқ тушумларининг 14,1 трлн сўми 20 та солиқ тўловчи ҳисобига тўғри келади. Уларнинг товар айланмаси 168 трлн сўм, фойдаланган солиқ имтиёзлари миқдори эса 2 трлн сўмдан ошган.

Жумладан, январ–сентябр ойларида «O‘zbekneftgaz» компанияси энг кўп – 2,6 трлн сўм солиқ тўлаган. Шу билан бирга, «Uzbat AO» 2,1 трлн сўм, «Uzauto Motors» 1,3 трлн сўм, «Талимаржон иссиқлик электр станцияси» 1,2 трлн сўм солиқ тўлагани қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хизмат кўрсатиш корхоналарига 9 ойда 25,7 трлн сўмлик солиқ имтиёзлари берилгани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Мавзуга оид

Uzauto Motors 9 ойда 1,3 трлн сўм солиқ тўлади | Vaqt.uz