add

«Vakolat.uz» платформаси ишга туширилади

09.09.2025 | 22:4043283

Ўзбекистонда давлат хизматлари соҳасида ишончнома ва реестр тизимини рақамлаштиришга қаратилган “Vakolat.uz” электрон платформаси 2026 йил 1 январдан фаолият бошлайди.

«Vakolat.uz» платформаси ишга туширилади
Янги платформа орқали фуқаролар давлат хизматларидан фойдаланиш ёки улар натижаларини олиш учун бошқа шахслар номига ишончнома расмийлаштириши мумкин бўлади. Шунингдек, юридик шахслар томонидан берилган ишончномалар ихтиёрий тарзда рўйхатдан ўтказилади. Ҳар қандай турдаги ишончномаларнинг ҳақиқийлигини онлайн тарзда текшириш имконияти ҳам яратилади. Энг муҳими, бу хизматлардан фойдаланиш тўлиқ бепул бўлади. Бу фуқаролар ва тадбиркорлар учун давлат хизматларидан фойдаланиш жараёнини енгиллаштириши кутилмоқда. Фармонга кўра, 2026 йилдан давлат хизматлари ягона реестри Адлия вазирлиги ишлаб чиқayotgan «Давлат хизматлари» автоматлаштирилган ахборот тизимида юритилади. Бу тизим доирасида ҳар бир давлат хизмати учун рақамли паспорт шакллантирилади ва улар ягона реестрга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида киритилади. Ушбу платформа давлат хизматлари соҳасида шаффофликни кучайтиради, аҳоли ва бизнес учун кулайликлар яратади ва ортиқча қоғозбозликни камайтиради. Аввалроқ ФҲДЁ органларида никоҳланувчиларнинг тиббий кўрик маълумотлари ёки ҳарбий хизматга чақирилаётганларнинг турар жойи ўзгариши ҳақидаги ҳужжатлар электрон тизимлар орқали олиниши ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

«Vakolat.uz» платформаси ишга туширилади | Vaqt.uz