add

Валюта курсининг ўзгариш хавфи пасайди, аммо озиқ-овқат қимматлашуви ҳамон долзарб

Август ойида Сурхондарё аҳолиси нархлар ошишидан энг кўп хавотирда бўлса, пойтахтдаги кўрсаткичлар кескин яхшиланиб, кутилмалар сезиларли даражада пасайди.

Валюта курсининг ўзгариш хавфи пасайди, аммо озиқ-овқат қимматлашуви ҳамон долзарб
Марказий банк томонидан август ойи бўйича аҳолининг инфляцион кутилмалари эълон қилинди. Сўровномада 3 минг 546 та респондент иштирок этди. Унга кўра, аҳолининг инфляция кутилмалари 12,2 фоиз (-0,7 фоиз) бўлса, тадбиркорларнинг кўрсаткичи 11,8 фоизни (-0,3 фоиз) ташкил қилмоқда. [caption id="attachment_16309" align="aligncenter" width="633"]Cb info 01 Инфографика: Марказий банк[/caption] Анъанага содиқ қолган ҳолда, август ойида ҳам аҳоли гўшт ва сут, электр ва табиий газ, бензин ва ёқилғи нархлари юқори даражада қимматлашишидан хавотирда. Айниқса, озиқ-овқат нархларининг ошишига доир кўрсаткич ҳар ой актуал. Соҳалар кесимида қарайдиган бўлсак, аҳоли энг юқори инфляцион кутилмалари илм-фан ва таълим соҳасида қайд қилинган. Бу сентябр ойидан янги ўқув йили бошланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Хусусан, ўтган ойда одамлар кўпроқ кафе ва ресторанлардаги нархлар қимматлашишидан хавотирда эканлиги айтган эди. Бундан ташқари, август ойи давомида кийим ва пойафзал (+7 банд) кескин қимматлашган. Ижара ҳақи, таълим хизматлари ва гуруч нархлари ўтган ойга нисбатан 2 бандга ўсган.   Ҳудудлар кесимида кўрсаткич қандай? Инфляция даражасининг яхшиланишига Тошкент шаҳридаги оптимизмнинг роли катта. Негаки пойтахт аҳолисининг кутилмалари 16 фоиздан 12,6 фоизгача пасайган. Аммо ўтган ойда энг ёмон кутилмалар Тошкент шаҳрида қайд этилган эди. Cb info 02 Август сўровномаларида кутилмаган ўзгариш бўлди. Бу сафар Сурхондарё халқи нархлар ошишидан энг кўп хавотирда. Унинг инфляцион кутилмалари 14,4 фоизни кўрсатган ҳолда 1-ўринни қайд қилган, ўтган ойда бу ҳудуд 5-ўринда турган эди.   Кимлар хавотирда? [caption id="attachment_16312" align="aligncenter" width="640"]Cb info 03 Инфографика: Марказий банк[/caption] Марказий банк ҳисоботида даромадлар тоифаси бўйича чегаралар ўзгартирилди ва натижада умумий манзара ҳам бошқача кўриниш олди. Энди энг паст инфляциявий кутилмаларни икки қутбдаги тоифа қайд этмоқда: ойлик даромади 30 миллион сўмдан юқори бўлганлар ва 2 миллион сўмгача даромадга эга аҳоли. Бири пули кўплиги учун нарх ошишидан хавотирланмайди, иккинчиси эса пули йўқлиги учун. Бу икки қутб 10,4 фоиз инфляция кутмоқда. Энг юқори инфляцион кутилмалар 20–30 млн сўм даромад эгаларида – 14,4 фоиз. Кутилмаган ўзгариш: Валюта курсининг ўзгариши хавотири биринчи марта «яшил ҳудуд»га кирган. Бунга сабаб валюта курсларида тушишлар билан боғлиқ, одамлар долларнинг кўтарилишидан энди хавотирланишмаяпти. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ июл ойида аҳолининг инфляция кутилмалари эълон қилинган эди. Унда одам ва тадбиркорлар энг кўп коммунал хизматлар, энергия ресурслари ҳамда озиқ-овқат нархлари яна ошишидан хавотирланаётганини айтган. Маҳлиё Ҳамидова тайёрлади.

Теглар

Мавзуга оид

Валюта курсининг ўзгариш хавфи пасайди, аммо озиқ-овқат қимматлашуви ҳамон долзарб | Vaqt.uz